Унинг сўзларига кўра, Украина томони ва АҚШ делегацияси иштирокидаги учрашув беш соатдан ортиқ давом этган. Унда 20 банддан иборат тинчлик режаси, иқтисодий кун тартиби ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.
"Сезиларли силжишга эришилди", — деди АҚШ президентининг махсус вакили ва томонлар музокараларни давом эттириш учун душанба куни яна учрашишга келишиб олганини қўшимча қилди.