Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 июнь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 49-баёни ижроси юзасидан ишлаб чиқиб, тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитасининг ижросини таъминлаш мақсадида Юнусобод тумани “Биллур” МФЙ биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси Ойбек Ҳайитов иш юритувидаги Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан Г.Ш. ва М.С.га нисбатан бўлган жиноят иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.
Бу икки нафар аёл ғаразли ва бошқа паст ниятларда, ўғирлик йўли билан ўзганинг мулкини кўлга киритишни мақсад қилиб, олдиндан жиноий тил бириктириб бир гуруҳга бирлашишган. 2021 йил 17 июнь куни 1980 йилда туғилган Туркия Республикаси фуқаросининг вақтинча яшаш манзили бўлган, Юнусобод туманидаги хонадонига уй-тозаловчи сифатида боришган. Уй эгасининг ухлаб ётганидан фойдаланиб, уйдан
Туркия Республикаси фуқаросига жами 25.925.240 сўм бўлган миқдорида моддий зарар етказишган.
Суд ҳукми билан судланувчи аёлларга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Уларга яшаш уйида кечки соат 21:00дан эрталаб соат 06:00га қадар бўлиш мажбурияти ва яшаш жойини ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик, муайян жойларга-тунги клублар, кафе, бар, спиртли ичимликлари ичиш жойларига бормаслик, белгиланган яшаш вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик тақиқлари юклатилди.
Сайёр судда кўрилган иккинчи жиноят ишининг қаҳрамони ҳам аёл киши.
Д.М. шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган “Баходир” исмли шахс билан билан бир гуруҳга бирлашиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишни режалаштиришади. Юнусобод тумани Карим Зарипов кўчасидаги уйлардан бирининг олдига бориб, у ерда турган автомашинанинг орқа багажи устидаги Э.Ш. тегишли бозор баҳоси 2.600.000 сўм бўлган уяли алоқа воситасини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишган.
ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан Д.М.га нисбатан бўлган жиноят ишини сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, суд ҳукми билан судланувчига иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.