Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

UFC раҳбари Оқ уй матбуот котиби лавозимидан бош тортди

UFC раҳбари Оқ уй матбуот котиби лавозимидан бош тортди

UFC раҳбари Дэйна Уайт Трамп таклиф этган Оқ уй матбуот котиби лавозимидан воз кечди.

UFC (Абсолют жанг чемпионати) раҳбари Дэйна Уайт АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан унга таклиф этилган Оқ уй матбуот котиби лавозимини эгаллашдан бош тортди.

Бу ҳақда Уайтнинг ўзи Трамп билан биргаликда Оқ уйнинг брифинглар залида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Журналистлар учун брифинг якунида Вашингтон маъмурияти раҳбари UFC раҳбарига:

«Америка Қўшма Штатлари матбуот котиби бўлишни хоҳлайсанми?» — деб мурожаат қилди.

«Таклифингиз учун раҳмат, жаноб. Аммо мен сиёсатга аралашишни хоҳламайман», — деб жавоб берди Уайт.

«Эшитганларимдан ҳайратдаман. Ҳаммага хайр!» — дея Уайтнинг жавобига ҳазиломуз муносабат билдирди Трамп ва шундан сўнг матбуот анжуманини якунлади.

Аввалроқ CNN телеканали манбаларга таяниб, Уайт Трампнинг таклифини рад этиш ниятида эканини хабар қилган эди. Шу билан бирга, телеканал суҳбатдошларидан бири АҚШ етакчисининг таклифи ҳазил бўлган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмаган.

Айни пайтда, Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Кэти Захария октябрь ойида лавозимга тайинланганидан атиги беш кун ўтиб ишдан бўшатилган эди. New York Post (NYP) нашри манбаларга таяниб ёзишича, у ушбу лавозимга қайтишга ҳаракат қилмоқда.

Нашр суҳбатдошларининг маълум қилишича, Захария Трамп ва Оқ уй маъмуриятининг янги раҳбари Стивен Миллернинг ишончини қозониб, «яна бир имконият»га эга бўлиш устида ишламоқда.

У аввалроқ АҚШ Конгрессига оралиқ сайловларни ёритиш учун консерватив RSBN медиакомпанияси эфирида иштирок этган. Манбалар фикрича, бу орқали у АҚШ маъмурияти раҳбарининг эътиборини жалб қилишга умид қилган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, ўтган дам олиш кунлари Захария Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ҳам кўрилган.

Киритилди: 11:20 10.11.2026. Ўқилди: 692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар