Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

ЎФА раҳбарияти ЖЧдан қайтиб келган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашди

ЎФА раҳбарияти ЖЧдан қайтиб келган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти кеча Аргентинада бўлиб ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашди.

ЎФА президенти Абдусалом Азизов ёшларимизга футбол жамоатчилиги номидан мундиалдаги иштирок учун миннатдорчилик билдирди. Мазкур мусобақадаги иштирокни таҳлил қилган ҳолда, қайси йўналишларда янада кўпроқ ишлаш кераклигини кўрсатиб берганини айтди. Ушбу футболчиларимизга ишонч билдирилиб, ўз ишига профессионал ёндашишса, футболдан чалғимаса, имкониятлардан унумли фойдаланса келажакда олимпия ва миллий жамоалардан мустаҳкам жой эгаллаши мумкинлиги таъкидланди.

Бу борада ўз устида янада қаттиқ ишлаб, бор куч-ғайратини сарфлашлари зарур.

ЎФА раҳбари терма жамоалар таркибини янада кучайтириш, футболчиларнинг жисмоний, руҳий ҳамда тиббий ҳолати устида ишлаш бўйича тегишли топшириқлар берди. Мазкур терма жамоада иқтидорли футболчилар кўп эканлиги, улар катталар ўртасидаги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишларига ишонч билдирилди.

Ўз навбатида, жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров, етакчи футболчилар Умарали Раҳмоналиев ва Аббосбек Файзуллаев ЎФАга эътибор ва тайёргарлик йўлида яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 14:05 04.06.2023. Ўқилди: 1746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!