"ПСЖ" УEФА Суперкубоги учун баҳсда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди - 2:2, пенальтилар сериясида - 4:3. Ўйин Италиянинг Удине шаҳридаги стадионда бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 39-дақиқасида инглиз жамоаси ҳимоячиси Мики ван де Вен ҳисобни очди. 48-дақиқада Кристиан Ромеро фарқни оширди Ўйиннинг асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганида Кан Ин Ли парижликларнинг битта голини киритган бўлса, унинг жамоадоши Гонсалу Рамуш 90+4-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясида Франция клуби аниқроқ бўлди.
"ПСЖ" 2025 йилги УЕФА Суперкубогида Чемпионлар Лигаси-2024/25 ғолиби сифатида иштирок этди, "Тоттенхэм" эса ўтган мавсумда Европа Лигаси ғолиби сифатида ўйиннинг иккинчи иштирокчисига айланди.
Парижликлар ўз тарихида илк бор УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. 1996 йилда "ПСЖ" "Ювентус"га (2:9) ютқазиб, совринни қўлга кирита олмаганди.