Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди

УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди

Ҳафта давомида Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми плей-офф (ўтиш) босқичининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Уларнинг якунларига кўра, УЕФА ҳафта рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Унга қуйидаги футболчилар кирди:

Кобель («Боруссия») –Рюэрсон («Боруссия»), Санчес («Галатасарай»), Бёрн («Ньюкасл»), Гримальдо («Байер»), Сара («Галатасарой»), Тчуамени («Реал»), Дзолис («Брюгге»), Дуэ («ПСЖ»), Гордон («Ньюкасл»), Хёг («Будё-Глимт»).

Эслатиб ўтамиз, «Ньюкасл» ҳужумчиси Энтони Гордон Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. У «Қорабоғ»га қарши сафар ўйинида покер (битта ўйинда 4 та гол) қайд этди. «Қарғалар» Озарбайжонда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Киритилди: 23:06 19.02.2026. Ўқилди: 178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!