Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

УЕФА "Бешиктош"ни катта миқдорда жаримага тортди

УЕФА "Бешиктош"ни катта миқдорда жаримага тортди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Туркиянинг “Бешиктош” клубини жамоа харажатлари билан боғлиқ молиявий қоидаларни бузгани учун 900 минг евро жаримага тортди.

Türkiye газетасига хабар беришича, клуб ушбу қарор юзасидан суд жараёни давом этаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, “Бешиктош” футбол клубининг Жамоатчиликни Ахборот Платформасига (KAP) берган баёнотида УЕФА клубларни лицензиялаш ва молиявий барқарорлик регламенти доирасида ўтказилган аудит натижасида 2023/2024 йилги мавсумда жамоа таркибининг нархи белгиланган лимитдан ошиб кетгани аниқлангани таъкидланган.

Киритилди: 10:50 05.07.2025. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!