Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Учтепа тумани бўлими давлат инспекторлари ҳамда Экопатрул ходимлари ҳамкорлигида туман ҳудуди бўйлаб навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ташкил этилди.
Ташкил этилган ушбу назорат тадбирлар мобайнида "Хондамир" МФЙ, Даллас кўчасида оғир юк ташувчи автотранспорт воситалари томонидан йўлнинг юза қисмини ифлослантириб ҳаракатланаётгани аниқланди.
Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан, мазкур автотранспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 91-моддасининг тегишли қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди ва шу каби ҳаракатлар қайта содир этилмаслиги бўйича керакли тушунчалар бериб ўтилди.