Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Уч йирик астероид Ер яқинидан учиб ўтади — NASA

Уч йирик астероид Ер яқинидан учиб ўтади — NASA

NASA олимлари Ерга уч йирик астероид яқинлашаётгани ҳақида хабар беришди.

Уларнинг энг каттаси (260 метр) — 2024 MT1 номли астероид 8 июл куни сайёрамиздан 937 минг километр олисдан ўтиб кетади.

Иккинчи астероиднинг катталиги 120 метр, 10 июлда Ердан 2 700 000 км узоқликда учиб ўтади.

Учинчи астероид ҳам тахминан иккинчи астероид катталигида бўлиб, 11 июлда Ерга 2 620 000 километргача яқинлашади.

Астероидларнинг ҳеч бири сайёрамиз учун хавф солмаслиги айтилган.

Киритилди: 10:42 04.07.2024. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!