Бугун 25 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

U-23 Осиё кубоги. Япония финалгача гол ўтказмаган Хитойга 4 та гол уриб, чемпион бўлди

U-23 Осиё кубоги. Япония финалгача гол ўтказмаган Хитойга 4 та гол уриб, чемпион бўлди

Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўз ниҳоясига етди. Мусобақа финалида Япония Хитойни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди.

Дастлаб, учрашувнинг 12-дақиқасида Юто Озеки ҳисобни очган бўлса, 20-дақиқада Косеи Огура фарқни иккитага оширди. Иккинчи таймда ҳам "самурайлар" икки гол уришга муаффақ бўлди. Рюносуке Сато пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 76-дақиқада Огура дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа, "Кунчиқар юрт" ёшлари ўз тарихида учинчи бор Осиё чемпиони бўлди.

Киритилди: 23:49 24.01.2026. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!