Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг тақвими маълум бўлди

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг тақвими маълум бўлди

Саудия Арабистони яшил майдонлари мезбонлик қиладиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра, ўсмирларимиз Шимолий Корея, Ҳиндистон ва Австралия терма жамоаси вакиллари билан баҳс олиб боради. Терма жамоамиз илк ўйинини 6 май куни Шимолий Кореяга қарши "юлдузлар" стадионида ўтказади.

Учрашув Тошкент вақти билан 19:30да старт олади. Иккинчи турда эса 10 май санасида асосий аренада Ҳиндистон ўсмирларига қарши майдонга чиқади. Ўйин 20:00да бошланади. Ҳамюртларимиз сўнгги турда яна "юлдузлар" стадионида австралиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради. Ушбу беллашув 13 май куни 19:00да старт олиши режалаштирилган.

Маълумот учун, қитъа биринчи 5-22 кунлари бўлиб ўтади.

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг тақвими маълум бўлди

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг тақвими маълум бўлди

Киритилди: Бугун 18:04. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!