Толибон ҳаракатининг асосий арбобларидан бири Анас Ҳаққоний Марк Цукербергнинг янги яратилган Threads ижтимоий тармоғи билан қарама-қаршиликда Илон Маскнинг Twitter’ини қўллаб-қувватлади.
Юқори мартабали Толибонга кўра, Twitter иккита муҳим афзалликларга эга. Биринчиси, сўз эркинлиги. Иккинчиси, ижтимоий тармоққа жамоатчилик характери ва ишончи.
“Twitter Meta каби муросасиз эмас. Бошқа платформалар унинг ўрнини боса олмайди”, деб ёзди Ҳаққоний твитида.