Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Твер ва Тула аҳолиси портлашлар ҳақида хабар бермоқда

Твер ва Тула аҳолиси портлашлар ҳақида хабар бермоқда

Тулада дрон парчалари беш қаватли турар-жой биноси устига тушгани ҳақида Россия оммавий ахборот воситалари маълум қилмоқда. Жабрланганлар тўғрисида маълумот йўқ. Шаҳар устида портлаш товушлари эшитилмоқда.

Тверда ҳам гувоҳлар кучли портлашлар бўлганини айтишмоқда. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ҳарбий-транспорт авиация полки жойлашган "Мигалово" аэродромига ҳужум қилинган. Вилоят раҳбариятининг маълум қилишича, Твер осмонида 8 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинган.

Шу орада Россия пойтахти мери Сергей Собянин Москвага йўналган яна учта дрон йўқ қилинганини маълум қилди. Бир кечада уларнинг сони жами 11 тага етди.

Киритилди: 07:11 25.05.2025. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!