Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тўйда селфи тушаман деб тўрт киши ҳалок бўлди (фото)

Тўйда селфи тушаман деб тўрт киши ҳалок бўлди (фото)

«Times of India» ёзишича, Ҳиндистонда тўрт киши селфимания қурбони бўлди.
Полиция хабарига кўра, воқеа  7 октябрь куни Тамилнад штатидаги тўғон ёнида содир бўлган.

Аниқланишича, келин-куёв — Ниведита ва Прахба ҳамда уларнинг қариндошлари — Канита, Снеха, Уварани ва Сантош тўғоннинг ёнгинасида бирга селфи-суратга тушмоқчи бўлган. Нимадир бўлиб, куёвдан бошқа ҳаммаси сувга йиқилиб кетган. Прахбу сувга сакраб келинчакни қутқариб қолган, қолган тўрт киши чўкиб кетган.

Кейинчалик жасадлар топилиб, ўликхонага юборилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Киритилди: 06:10 09.10.2019. Ўқилди: 5312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!