Декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида Амударё дарёсида декадалик сув ўтиши 800 млн метр куб атрофида қайд этилди.
Ноябрь ойида ёғингарчиликлар эффекти ҳам Амударёда сув оқими яхши бўлишига ва сув омборига қўшимча сув қўшилишида ҳал қилувчи омил бўлди. Натижада, Туямўйин сув омборида сув сатҳи ўлик сатҳдан (2.55 млрд метр куб) ўтиб, ноябрь охирида 3 млрд метр куб атрофида сув тўпланди.
Ваҳоланки, октябрь ойида, бошқача айтганда, 40 кунларча олдин Туямўйин сув омборида сув ҳажми "ўлик сатҳ"дан анча пастда эди. 2.2 млрд метр куб атрофида.
40 кун ичида сув омборига қўшимча 1 млрд метр куб сувнинг қўшилиши "Туямўйин" сув омбори учун охирги уч тўрт йилликдаги ижобий ҳолатлардан бири бўлди.