Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тухумбарак, тандиргўшт, Жиззах сомсаси билан туристни жалб қилишмоқчи

A A A
Тухумбарак, тандиргўшт, Жиззах сомсаси билан туристни жалб қилишмоқчи

Ўзбекистонда илк бор Гастрономик туризм ассоциацияси очилди.

Ассоциация Ўзбекистоннинг жаҳон гастрономик туризми бозорига чиқиши, халқаро миқёсда оммалашган гастрономик сайёҳлик инфратузилмаларини яратишни мақсад қилган.

«Ўзбек таомлари туристларни жалб қилувчи асосий деталлардан биридир. Гастрономик ассоциация Ўзбекистоннинг гастрономик брендларини яратиш ва оммалаштиришни ҳам кўзда тутади. Шунингдек, ўзбек миллий таомлари тарихини хорижий сайёҳларга таништирадиган “Ўзбек миллий гастрономияси музейи” ташкил этилади», – дейди ассоциация раиси Гулноза Одилова.

Гастрономик ассоциация Ўзбекистонда сайёҳлик мавсумини узайтириш мақсадида ҳар йили ноябр ойида «Лаззатли Ўзбекистон» халқаро миллий таомлар фестивалини ташкил қилади. Хорижий давлатларда Ўзбекистоннинг гастрономик жозибасини тарғиб этувчи медиа эвент ва ҳафталиклар ўтказади.

Бундан сал аввал меҳмонхона хизматларини кенгайтириш ва яхшилашга йўналтирилган Отельерлар ассоциацияси ҳам тузилганди.

Киритилди: 07:15 07.08.2019. Ўқилди: 3206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!