Парҳезшунослар тушкун кайфият ва депрессияга қарши курашишда ёрдам берадиган маҳсулотларни санаб ўтишди. Улар орасида қора шоколад, балиқ ёғи ва тухум сариғи бор.
Мутахассис Жули Ходсоннинг айтишича, қора шоколад магнийга бой бўлгани сабабли асаб тизимини тинчлантиради. Айнан мана шундай хусусият авокадо, бодом ва кешю ёнғоғида ҳам мавжуд.
Унинг ҳамкасби Луиза Вилкоксон эса таркибида фойдали ёғларни жамлаган скрумбия ва лосос балиғи депрессияга қарши курашишини айтиб ўтди. Балиқнинг мазкур турлари миянинг яхши ишлаши учун имкон яратади.
Тухум сариғи Д витаминининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади, шунинг ҳисобига кайфиятни кўтаради ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Мутахассислар депрессияга қарши курашишда курка ва мол гўшти, шунингдек, кўкатлар истеъмоли ҳам ёрдам беришини айтиб ўтишган.