Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида Тўрткўл туманида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар давомида кузатувга олинган фуқаро гиёҳвандлик воситаларини бошқа шахсга топшираётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан олиб борилган текширувлар давомида автомобиль, яшаш хонадони ва яна бир шахс ёнидан жами 2 килограмм 180 грамм марихуана аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.