Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Турмуш ўртоғи томонидан калтакланган 23 ёшли аёл вафот этди

A A A
Турмуш ўртоғи томонидан калтакланган 23 ёшли аёл вафот этди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Оққўрғон туманида турмуш ўртоғини калтаклаган 37 ёшли эркак ИИО томонидан процессуал тартибда ушлангани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва аёл тиббий муолажа олаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум қилинишича, жорий йил 16 январ куни Оққўрғон туманида 1988 йилда туғилган фуқаро (К.Г.) ва унинг 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи (Ш.У.) ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида фуқаро аёлни уриб, тан жароҳати етказган. Жабрланувчи Чиноз тумани тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

1988 йилда туғилган фуқаро (К.Г.) процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 126(1)-моддаси (Оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Афсуски, 23 ёшли аёл кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бугун 24 январ куни шифохонада вафот этган. Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, мазкур ҳолат жабрланувчининг ўлимига олиб келгани сабабли қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126(1)-моддаси 8-қисми “г” бандига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари давом этаётгани маълум қилинди.

Киритилди: 18:18 25.01.2025. Ўқилди: 1786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!