Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Турли важлар билан тўхтаб қўйилган йирик қурилиш лойиҳаси қайта тикланди

Турли важлар билан тўхтаб қўйилган йирик қурилиш лойиҳаси қайта тикланди

Наманган шаҳрида фаолият юритувчи “Home future” (номи ўзгартирилган) МЧЖ фаолияти вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан тўхтатиб қўйилган.

Аниқланишича, тадбиркор томонидан 9 қаватли турар-жой биносини қуриш жараёнлари мониторинг қилинганда вазият тўлиқ ўрганилмай туриб, тегишли қонунчилик талаблари бузилган деган важ билан қурилиш ишларини тўхтатиш талаби қўйилган.

Тадбиркор ушбу масалада инспекцияга бир неча бор мурожаат қилишига қарамай, лойиҳани давом эттиришга рухсат ололмагач, Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллиард сўмни (70 фоизи банк кредити) ташкил этиб, унга асосан 16 та уйда жами 1 500 та хонадон қурилиши режалаштирилган. Қурилиш ишларининг тўхтатилиши ўз навбатида доимий асосда меҳнат қилувчи 300 дан ортиқ ишчининг ишсиз қолиши ва 2 миллиард сўмдан ортиқ муддати ўтган кредит қарздорлиги ҳосил бўлиши хавфини туғдирган.

Мазкур ҳолат тўлиқ ўрганилиб, тадбиркор томонидан қонун ҳужжатлари талаби бузилмаганлиги аниқланди ва Бизнес-омбудсман девони томонидан киритилган тақдимнома натижасида тадбиркорнинг қонуний фаолияти тикланилиши, қонун талаби бузилишига йўл қўйган мансабдорга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланди.

Киритилди: Бугун 15:48. Ўқилди: 184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!