Туркманистоннинг Болқон вилоятида янги халқаро аэропорт ишга туширилди, тадбирда мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Туркманистон оммавий ахборот воситалари таъкидлашича, "соатига 100 йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган замонавий авиация мажмуаси минтақанинг транспорт инфратузилмасини мустаҳкамлаб, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратади."
Бердимуҳамедовнинг нутқидан сўнг миллий рақслар намойиш этилди ва байрам қўшиқлари ижро қилинди. Шундан кейин президент аэропорт биносига кирди, у ерда аэропорт ходимлари кийимидаги болалар унга шеър ўқиб беришди.