Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркманистон президенти Теҳронга келади

Туркманистон президенти Теҳронга келади

Туркманистон президенти Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан бугун сешанба куни Эронга сафар қилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов бугун-сешанба куни кечқурун эронлик ҳамкасби Сайид Иброҳим Раисийнинг расмий таклифига асосан ўз мамлакатининг сиёсий ва иқтисодий юқори мартабали мулозимларидан иборат делегация бошчилигида Теҳронга ташриф буюрди.

Теҳроннинг Саъдобод мажмуасида расмий кутиб олиш, Эрон президенти билан мулоқот ва музокаралар, икки давлат олий даражадаги делегацияларининг қўшма мажлисини ўтказиш, ҳамкорликка оди бир қатор ҳужжат ва меморандум имзолаш Бердимуҳаммедовнинг Теҳронга икки кунлик сафари режаларидан ҳисобланади.

Бу эса Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедовнинг президент бўлганидан кейин Теҳронга илк сафаридир.

Эрон ва Туркманистон ҳар доим икки томонлама алоқаларни, жумладан иқтисодий ва савдо алоқаларни кенгайтиришга урғу берган.

Киритилди: 08:45 14.06.2022. Ўқилди: 3664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!