Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркманистон Эронни икки чегара савдо зонасини очишга таклиф қилди

Туркманистон Эронни икки чегара савдо зонасини очишга таклиф қилди

Туркманистон Эрон билан чегарада иккита савдо зонаси очишни таклиф қилди.

Бу ҳақда Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ашхободда бўлиб ўтаётган Туркманистон-Эрон бизнес-форумидаги нутқида гапирган.

“Давлат чегарасидаги “Гаудан-Бажигиран” назорат-ўтказиш пунктида чегара бозори мавжуд бўлиб, Туркманистон бундай савдо зоналарини ташкил этиш масаласига катта аҳамият беради.Шу муносабат билан биз Эрон томонига ушбу ҳудудда савдо зоналарини яратиш масаласини ўрганишни таклиф қиламиз", - деди у.

У савдони Туркманистон-Эрон ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан бири деб атади.

"Бугунги кунда икки давлатнинг давлат ва хусусий секторлари ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича зарур чораларни кўрмоқда. Бу ерда чегаравий савдо муҳим аҳамиятга эга", — деди вазир.

Киритилди: 16:11 18.11.2023. Ўқилди: 1247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!