Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоған ўз мамлакати шаклланаётган кўп қутбли дунё тизимида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади. Бу ҳақда Туркия раҳбари мамлакатнинг парламентидаги ҳукмрон партия фракцияси йиғилишида сўзлади.
Унинг айтишича, жиддий глобал жараёнлар фонида дунё "бир қутбли моделдан кўп қутбли моделга тез суръатда ўтмоқда".
"Туркия бу жараёнда ғоят муҳим роль ўйнамоқда. Биз халқаро майдондаги тез ўзгаришлар шароитида барқарорликни сақлай олган кам сонли давлатлардан биримиз. Бугун Туркияга ташқаридан бирон-бир ролни мажбурлаб бўлмайди. Бизсиз янги дунё тартиби шаклланиши мумкин эмас," дея таъкидлади Эрдоған.