Туркиянинг Қаҳраманмарош вилоятининг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларида қурилаётган металлдан ясалган қишлоқ уйларининг биринчи партияси 6 февраль куни топширилади.
Бу ҳақда Туркия атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши вазири Меҳмет Ўжасеки ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Қишлоқ уйлари тасвири билан бўлишар экан, вазир шундай ёзди: “Биз металл қишлоқ уйларимизни топширишнинг биринчи босқичини бошлаяпмиз. Охирги муддат 6 февраль."