Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркиянинг Кайсери шаҳрида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисасида 17 киши жароҳатланди

Туркиянинг Кайсери шаҳрида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисасида 17 киши жароҳатланди

Туркиянинг Кайсери шаҳрида автобус ва микроавтобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 киши жароҳатланди.

ТРТ Haber маълумотларига кўра, бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, шаҳарлараро йўловчи автобуси микроавтобус билан тўқнашиб кетган. Воқеа жойига полиция, ўт ўчирувчилар ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб борган. ЙТҲда жабрланган 17 киши шаҳарнинг турли шифохоналарига етказилган.

Қайд этилишича, автобус Мерсиндан Трабзон йўналиши бўйича ҳаракатланган.

Киритилди: Бугун 08:40. Ўқилди: 156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!