"Бош Штабнинг хавфсизлик девори Исроил армиясига бевосита боғлиқ бўлган компанияга ишониб топширилган" деган даъво ҳақиқатга тўғри келмайди.
Бу ҳолатда Туркия Қуролли Кучлари ва Исроил ўртасида алоқа ўрнатиш учун қилинган постлар жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш учун ишлатиладиган дезинформациядир.
Миллий Мудофаа Вазирлигимиз аввалроқ азиз халқимизга даъвода кўрсатилган компания билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирган. Шунга қарамай, аҳолига нотўғри маълумотлар доимий равишда етказилиши аниқланган.
Оммага ёлғон маълумот тарқатиш Туркия Жиноят кодексининг 217/А моддасига кўра жиноят ҳисобланади. Турк Қуролли кучларини қоралашга қаратилган ҳар қандай фаолият пухталик билан кузатилиб, зарур қонуний жараёнларга амал қилинади, дейилади баёнотда.