Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркиянинг энг йирик банкларидан бири русларнинг ҳаётини қийинлаштирди

Туркиянинг энг йирик банкларидан бири русларнинг ҳаётини қийинлаштирди

2024 йил бошидан буён Туркиянинг энг йирик банкларидан бири «Дениз Банк» Россия фуқаролари учун ҳисоб рақамлар очишни амалда тўхтатди, деб ёзади Россия ОАВ.

Қайд этилишича, аввал чет эл паспорти бўлган тақдирда ҳисоб автоматик тарзда очилган. Бироқ, жорий йил бошидан бошлаб, шартлар қаттиқлашгандан сўнг, Туркияда яшаш учун рухсатнома ва «прописка» керак бўлган.

Манбага кўра, юқоридаги ҳужжатлар мавжуд бўлишига қарамай, банк Россия Федерацияси фуқаролари учун ҳисоб очишдан бош тортмоқда. Истиснолар фақат 100 минг доллар ва ундан юқори депозитга эга бўлган мижозлар учун амалга оширилади.

Киритилди: 13:38 04.05.2024. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!