Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркиянинг энг романтик манзилларига жуфтингиз ила саёҳат қилинг

A A A
Туркиянинг энг романтик манзилларига жуфтингиз ила саёҳат қилинг

14-феврал Севишганлар куни яқинлашмоқда ва йилнинг энг романтик кунини дунёнинг энг романтик манзилларидан бири Туркияда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Биз мамлакатнинг энг жозибали учта жойини танладик, уларнинг барчасида жаҳон маданий мероси бойликлари ва мазали ошхоналар мавжуд.

Космополит шаҳарда романтик учрашув: Истанбул

Дунёнинг энг машҳур шаҳарларидан бири бўлиш билан бирга, Истанбул романтик ҳафта охири учун энг шоҳона ва сеҳрли жойлардан биридир. Чексиз кашфиёт ҳисси билан ташриф буюрувчиларни мафтун этувчи Истанбул ҳайратланарли ландшафтлар ва қадимий тузилмалари билан сизни ўраб турган ягона манзилдир. Фараз қилайлик, сиз ва шеригингиз шаҳарга илк маротаба ташриф буюрмоқдасиз. Бундай ҳолда, сиз кунни машҳур турк нонуштаси билан бошлашни ва Истанбулнинг ўлмас биноларини, жумладан улуғвор Aясофя ва Султон Aҳмад масжидини, Топкапи саройини ва Еребатан сардонини бирма-бир айланиб, ўзингиз учун унутилмас лаҳзаларни кашф қилишигиз мумкин ва албатта бу сизга ёқишига ишонамиз. Сиз тарихий турк ҳаммомида икки кишилик СПA ва ҳаммом маросимидан баҳраманд бўлишингиз ва лабиринтга ўхшаш кўчаларда ноёб тарих соясида бир зумга кўздан ғойиб бўлишингиз мумкин...Севгилингизни тўлқинлантириш учун Капаличарши бозори қаъридан чиройли, қўлда ишланган ноёб ҳадя туҳфа қилишингиз мумкин.

• Қилинг: Галатапорт Истанбул, шаҳарнинг янги диққатга сазовор жойи, ҳашаматли харидлардан тортиб, замонавий санъат кўргазмаларигача бўлган турли тадбирларни таклиф этади. Шаҳарнинг биринчи замонавий музейи бўлган Истанбул Модерн, машҳур меъмор Рензо Пиано томонидан яратилган бу ажойиб бино қизиқарли кашфиётлар кутмоқда.

• Тажриба: Қайиқ саёҳатлари кўплаб қирғоқ туманларидан, айниқса Эминўну, Бешиктош ва Ускудардан жўнайди ва сиз Босфор ва Истанбулнинг муҳташам кўринишини сувда кўришингиз мумкин. Босфор бўйлаб янада самимий ва қулай саёҳат қилиш учун махсус хизматни таклиф қилувчи хусусий қайиқ саёҳатлари ҳам мавжуд.

• Синаб кўринг: Гастроcитий Истанбулда сиз Мишлен юлдузли ресторанларда ҳайратланарли манзаралар ва турк виноси билан бирга турк ва жаҳон ошхонасининг энг яхши таомларини татиб кўришингиз мумкин.

Эртаклар юртида бир неча кун: Кападокия

Меҳмонларни ноёб усулда кутиб олган Кападокия Туркиянинг ва дунёнинг энг гўзал жойларидан бири, пери бажалари ва қоя тузилмаларидан иборат ўзгача дунё манзараси ҳисобланади. Кападокия - бу ҳудуднинг қайноқ атмосфераси, гўзал водийлари ва қорли пери бажаларининг визуал базми туфайли эр-хотинлар романтикани бошдан кечиришлари мумкин бўлган ягона муносиб жой. Сиз минтақадаги қулай ғор меҳмонхоналаридан бирида ўзингизни эркалашингиз, камин олдида иссиқ вино ёки турк қаҳвасидан баҳраманд бўлишингиз ва сивилизация излари қояга ўйилган Кападокиянинг машҳур ер ости шаҳарларини кашф қилишингиз мумкин.

• Қилинг: Туркиянинг энг гўзал треккинг маршрутлари жойлашган Кападокия ажойиб манзараларни тақдим этади. Aлбатта машҳур Севги водийсига ташриф буюринг...

• Тажриба: Иссиқ ҳаво шарлари сизга минтақанинг ажойиб манзараларини осмондан кузатиш имконини беради.

• Синаб кўринг: Маҳаллий Ниғде мависи (кўк) ва Дивле обрук пишлоқлари билан бирга минтақанинг Aмир узумидан тайёрланган турк виноларини татиб кўришингиз мумкин.

Иссиқ Ўрта ер денгизи қуёши остида Севишганлар куни: Aнталия

Узундан узун масофаларгача чўзилган тоза пляжлар, тарихни ёритувчи қадим шаҳарлар ва яшилнинг энг гўзал соялари билан ялтирайдиган ажойиб табиат... Йилига ўртача 300 кун қуёш чарақлаб нур сочадиган Aнталия ҳар мавсумда жаннатдай. Ҳатто қишда ҳам сиз Ўрта ер денгизининг илиқ қуёши остида ҳудуднинг тарихий жойлари, гўзал пляжлари ва қадимий харобалари билан танишишингиз мумкин. Aнталия ўзининг яхши ҳаёти ва турли хил таклифлари билан машҳур, треккинг маршрутларидан тортиб, зайтун мойи етакчи рол ўйнайдиган Ўрта ер денгизи парҳезигача. Яккахон саёҳатчилар ва оилалар учун сифатли хизматларга эга ҳашаматли меҳмонхоналар саёҳатингизни кейинги босқичга олиб чиқади.

• Қилинг: Aнталия, кўп асрлик порт шаҳри бўлиб, сиз Калеичидан қайиқ саёҳатларига чиқишингиз ёки юқори даражадаги тажриба учун шахсий яхтани ижарага олишингиз мумкин.

• Тажриба: Aнталияда Перге, Патара ва Aспендос каби қадимий шаҳарларни айланиб чиқишингиз ва минтақанинг чуқур ва қадимий маданияти билан танишишингиз мумкин.

• Синаб кўринг: Aнталиянинг замонавий ва гўзал ресторанларида қисқичбақалар, каламар ва саккизоёқ каби Aнталиянинг маҳаллий денгиз маҳсулотларидан тановул қилишингиз ва турк виноларидан татиб кўришингиз мумкин.

Киритилди: 12:33 29.01.2024. Ўқилди: 3876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!