Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп АҚШ тарихидаги рекорд даражадаги ҳарбий бюджетни сўради

Трамп АҚШ тарихидаги рекорд даражадаги ҳарбий бюджетни сўради

Трамп АҚШ тарихидаги рекорд даражадаги ҳарбий бюджетни сўради — харажатлар "ижтимоий соҳа" ҳисобидан қопланади.

АҚШ президенти маъмурияти Конгрессдан 2027 молиявий йил учун мудофаага 1,5 триллион доллар ажратишни сўради. Бу мамлакатнинг замонавий тарихидаги энг йирик суммадир, деб хабар бермоқда The New York Times.

Нашрнинг ёзишича, Трамп харажатларнинг кескин ошишини Эрон билан давом этаётган уруш ва қурол-яроғ захираларини тўлдириш зарурати билан изоҳлади. Сумманинг асосий қисми — 1,1 триллион доллардан ортиғи — стандарт бюджет тартиби орқали, яна 350 миллиард доллари эса бюджетни мувофиқлаштириш механизми орқали ўтказилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, Оқ уй ички харажатларни 73 миллиард долларга қисқартиришни таклиф қиляпти: иқлим, уй-жой ва таълим соҳасидаги дастурлар бундан зарар кўради.

Трампнинг сўзларига кўра, "мамлакат мудофааси" ижтимоий дастурлардан муҳимроқ. Соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълимни молиялаштиришни эса у штатлар зиммасига юклашни таклиф қилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:58. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!