«Фенербахче»да Арда Гюлер билан бирга ишлаган мураббий Серхат Пекмежчи футболчининг Мадриднинг «Реал» клубидаги муаммолари ҳақида гапириб берди.
Туркиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи 2023 йилнинг ёзида «Фенербахче»дан «қироллик клуби»га ўтган эди.
«Реал» – мегаклуб, аммо Гюлер у ерда ҳужумларга (тазйиқларга) учрамоқда. У менга шикоят қилгани йўқ, лекин бундай бўлиши мумкинлигини билардим. Мен унга сабрли бўлишни айтдим. Бу тазйиқлар бошқа футболчилар томонидан бўлмоқда. Афсуски, «Реал»да эгоси жуда баланд бўлган бир гуруҳ футболчилар бор ва улар ҳалигача Ардани қабул қила олмаяптилар», — дея Пекмежчининг сўзларини келтирмоқда «Madrid Universal».
Жорий мавсумда Гюлер «қаймоқранглилар» сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 12 та голли узатмани амалга оширди.