Бугун 15 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Туркиядан Ғазога денгиз орқали янги гуманитар ёрдам жўнатилди

Туркиядан Ғазога денгиз орқали янги гуманитар ёрдам жўнатилди

Туркиянинг Мармарис шаҳридан Ғазога яна бир ёрдам юкини олиб кетаётган гуманитар кемалар жўнаб кетди.

Бу ҳақда Clash нашри хабар берди.

Манбага кўра, карвон 54 та кемадан иборат бўлиб, 45 мамлакатдан тахминан 500 нафар фаолни ўз ичига олади. Бу фаолларнинг Ғазога етиб боришга иккинчи уриниши.

"Фаоллар Туркияда қайта йиғилиб, каттароқ карвон тузиб, Ғазога йўл олишди. Исроил томони флотилияни яна тўхтатишини маълум қилди", дейилади хабарда.

Гуманитар ёрдам таркибига гуруч, ун, болалар овқатлари ва дори-дармонлар киради.

Эслатиб ўтамиз, 30 апрель кечаси Исроил денгиз флоти Крит ороли яқинида Ғазога йўл олган "Сумуд Глобал флотилияси"нинг 58 та кемасидан 15 тасини қўлга олди.

Киритилди: Бугун 09:15. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!