Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркиядаги вазиятсабаб ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Туркиядаги вазиятсабаб ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Сўнгги кунларда Истанбул шаҳрида турли норозилик намойишлари ва оммавий йиғилишлар ўтказилаётгани сабабли Бош консулхона Туркиядаги ўзбекистонликларни эҳтиёткорликка чақирди.

Айтилишича, Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ижтимоий тармоқларда «провокацион постлар» жойлаштирган 261 кишини аниқлаган ва 37 кишини ҳибсга олган. Шу сабабли ижтимоий тармоқларда ҳар қандай хабар ёки фикр билдиришда жуда эҳтиёткор бўлиш кераклиги айтилган.

Хавфсизликни таъминлаш учун қуйидагиларга амал қилиш зарур:

• ҳар қандай норозилик намойишлари, митинглар ва оммавий йиғинлардан узоқроқ бўлиш;

• одам гавжум жойларга бормаслик ва ҳаракатланиш йўналишингизни олдиндан режалаштириш;

• ижтимоий тармоқларда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш, провокацион хабарлар жойлаштирмаслик ва тарқатмаслик;

• расмий хабарларга эътибор бериш ва вазият бўйича янгиликларни кузатиб бориш;

• фавқулодда ҳолатларда Бош консулхона билан боғланиш.

Сизнинг хавфсизлигингиз биз учун муҳим! Иложи борича эҳтиёт бўлинг ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг кўрсатмаларига риоя қилинг, дейилади хабарда.

Киритилди: 19:34 20.03.2025. Ўқилди: 850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!