Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда ўзбекистонлик аёл шаръий никоҳдаги эри томонидан ўлдирилди

Туркияда ўзбекистонлик аёл шаръий никоҳдаги эри томонидан ўлдирилди

Туркияда ўзбекистонлик бўлган аёл шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи томони томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий нашрлари хабар беришди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси 46 ёшли Адилова Барно Düzce шаҳрида туркиялик 68 ёшли турмуш ўртоғи билан бирга яшаган.

Улар ўртасида суҳбат чоғида келишмовчилик юзага келган. Суҳбат жанжалга айланиб кетган ва эркак аёлга пичоқ билан ҳужум қилиб, пичоқлаган. Ҳодисадан сўнг гумонланувчи 112 тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, вазиятни маълум қилган.

Воқеа жойига полиция ва тиббиёт гуруҳлари жўнатилди. Тиббий гуруҳлар текширувдан сўнг аёлнинг вафот этганини аниқлади. Гумонланувчи полицияга бориб таслим бўлган ва воқеа юзасидан тергов бошланган.

Киритилди: 11:19 23.09.2023. Ўқилди: 2496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!