Туркия хавфсизлик кучлари ўта хавфли жиноятчиларнинг “қизил тоифаси”га киритилган ПКК террорчисини йўқ қилди.
Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
"Бервар" код номи билан фаолият олиб борган ПКК террористи Сейран Чомак Агрида 29 кишининг ўлимига сабаб бўлган 16 та терактда шахсан иштирок этган", - дейди А. Ерликая.
Унинг сўзларига кўра, Туркия Ички ишлар вазирлиги Чомакни алоҳида қидирувдаги террорчиларнинг “қизил тоифаси”га киритган.