Туркиянинг Қиркларели вилоятида 45 нафар ноқонуний мигрант ҳибсга олинди.
Бу ҳақда Туркия матбуоти хабар тарқатди, деб ёзади “Report” .
Қайд этилишича, тегишли идоралар ноқонуний миграцияга қарши курашни давом эттирмоқда. Навбатдаги амалиёт чоғида 45 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олиниб, тегишли тартиблардан сўнг Пеҳливанкöй реабилитация марказига олиб кетилди.
Маълумотларга кўра, одам савдосида гумон қилинган 12 нафар шахс қўлга олинган.