«Манчестер Сити» ҳужумчиси, юлдузли Эрлинг Холанд жорий мавсум якунланганидан кейин клубини ўзгартиришга тайёр. Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, норвегиялик тўпурар Каталониянинг «Барселона» клубига ўтишга рози. Скандинавиялик футболчи «шаҳарликлар» раҳбариятидан «кўк-анорранглилар» ҳамда бошқа клублардан тушадиган таклифларни кўриб чиқишни сўраган.
Эрлинг ва Англия топ-клуби ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2034 йилда ниҳоясига етади. Футболчининг бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил қилади.
Жорий мавсумда Холанд 37 та баҳсда иштирок этди. Норвегиялик ҳужумчи ўз ҳисобига 29 та гол ва олтита голли узатмани ёздириб қўйди.