Бу чоралар Жумҳурият халқ партияси вакиллари идора қилаётган шаҳарлар маъмуриятларида фирибгарлик фактлари бўйича тергов ишлари доирасида амалга оширилган, деб ёзади Anadolu. Партия етакчиси Ўзгур Ўзал ижроия қўмитанинг шошилинч мажлисини чақирган.
Анқара мэри, ЖХП вакили Мансур Яваш одил судловнинг холислигига шубҳа билдирган ва айбловлар фақат мухолифат вакилларига нисбатан қўлланилаётгани, ҳукмрон АТП вакиллари жавобгарликка тортилмаётганини таъкидлаган.
Шу йилнинг март ойида Истанбул мэри, ЖХП вакили Акром Имомўғли ҳам қўлга олинган ва вазифасидан четлаштирилган эди.