Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркияда содир бўлган зилзиладан кейин еттита ер силкиниши қайд этилди

Туркияда содир бўлган зилзиладан кейин еттита ер силкиниши қайд этилди

Туркия ғарбида содир бўлган зилзилалардан сўнг 3 магнитудадан юқори бўлган еттита зилзила қайд этилди.

Бу ҳақда Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси (AFAD) маълум қилди.

Табиат ҳодисаси Маниса, Измир, Усак ва Бурса вилоятларида сезилди. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Баликесир вилоятининг Синдирги туманида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила натижасида 10 та бино вайрон бўлган. Зилзила маркази 11 километр чуқурликда жойлашган.

Маниса шаҳрида ҳам, маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, кетма-кет иккита зилзила содир бўлди. Табиат ҳодисалари 4,6 ва 4,3 магнитудали қайд этилган.

Киритилди: 08:00 11.08.2025. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!