Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.
Туркия оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 65 киши алкоголли ичимликдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилган, улардан 19 нафари вафот этган.
Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлади. Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.