Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркияда қалбаки спиртли ичимликлардан 59 киши вафот этди

Туркияда қалбаки спиртли ичимликлардан 59 киши вафот этди

Туркияда метил спиртидан заҳарланиш оқибатида 59 киши вафот этди, яна 35 киши оғир аҳволда реанимацияда қолмоқда.

Анқарада қалбаки спиртли ичимликлар келтириб чиқарган фожиалар ҳамон давом этмоқда. Анқара прокуратураси ҳудуд прокуратуралари билан ҳамкорликда контрабанда ва қасддан одам ўлдириш фактлари бўйича кенг кўламли тергов ишларини олиб бормоқда. Ҳозирда 28 нафар гумонланувчи қўлга олинган, ушбу ишга алоқадор яна 30 нафар шахс гаров эвазига қўйиб юборилган.

Нега Туркияда одамлар қалбаки спиртли ичимликлардан ўлмоқда?

Улар арзон, сифатсиз спиртдан фойда олиш мақсадида қалбаки ичимликлар тайёрлашади. Кўпинча бу метил спирти, яъни метанол. Бу саноатда ишлатиладиган ва инсон истеъмоли учун мўлжалланмаган спиртли ичимликдир. Ушбу турдаги спиртли ичимликлар антифриз, бўёқ тинерлари ва тозалаш воситалари каби маҳсулотларда мавжуд.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар спиртли ичимликлар бозор нархидан анча паст нархда сотилса, унинг қалбаки бўлиш эҳтимоли юқори.

Киритилди: 18:45 20.02.2025. Ўқилди: 1488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!