Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркияда озарбайжонлик эркаклар ўзбекистонлик қизларни зўрлаб келгани маълум бўлди

Туркияда озарбайжонлик эркаклар ўзбекистонлик қизларни зўрлаб келгани маълум бўлди

Инсон ҳуқуқлари бузилиши маркази мутахассисларининг хабар беришича, Туркияда икки озарбайжонлик фуқаро бир неча кун давомида ўзбекистонлик икки қизни ушлаб, зўрлаган. Бу ҳақда 13 январь куни Федерал янгиликлар агентлиги хабар берди.

Коня шаҳрида яшовчи Меҳмет Демирбаш ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик қизлар У. Ж. ва С. М.лар билан танишди ва улар билан бир неча кун давомида телефон орқали суҳбатлашди. Кейин у дўсти Ульви Aкбаров билан Истанбулда яшаган қизларни ўз шаҳарларига таклиф қилди. Aёллар таклифни қабул қилишди, улар Селчуклу туманига олиб келиниб, бир хонали квартирага жойлаштирилди.

Кейинчалик Демирбаш ва Aкбаров Ўзбекистон фуқароларининг паспортларини олиб, жинсий зўравонлик қилишган. Шундан сўнг улар дўстларини чақириб, қизларни қурол билан қўрқитиб, фоҳишалик қилишга мажбурлашган.

Қизлар 11 январга ўтар кечаси ўзларини зўрлаганликлари ва фоҳишаликка мажбурлаганликларини айтиб, полицияга қўнғироқ қилишди. Полиция ходимлари қизларни қутқаришди.

Кейинчалик полиция Aкбаров ва Демирбашни ҳибсга олди. Гумонланувчиларнинг уйларида тинтув ўтказиш давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари қурол-яроғ, фоҳишабозликда топилган пуллар ва жабрланганларнинг паспортларини топишди.

Тергов давомида эркаклар мижозларини олиб келган уй ёнидаги хонадонни ижарага олганликлари аниқланди.

Озарбажонлик эркакларнинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик аёлларнинг ўзлари уларни Истанбулдан кўнгил очиш учун таклиф қилишган ва ижарага олган квартираларида бир неча кунлик базму жамшидларни ташкил этишган.

Ҳозирда иккала гумондор одам савдоси, фоҳишаликка даъват қилиш, жинсий тажовуз каби айбловлар билан ҳибсга олинган. Қизлар эса Ўзбекистонга депортация қилиш учун вилоят иммиграция бўлимига ўтказилди.

Киритилди: 11:58 14.01.2021. Ўқилди: 13357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!