Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркияда оилавий можарони тинчлантирмоқчи бўлган полициячи ҳалок бўлди

Туркияда оилавий можарони тинчлантирмоқчи бўлган полициячи ҳалок бўлди

Туркиянинг Эскишехир вилояти Михаличчик туманида полиция катта сержанти ўз хизмат вазифасини бажараётганда қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди.

Полицияга туманнинг Нарли маҳалласида оилавий можаро юзага келгани ҳақида хабар келиб тушган.

Полиция катта сержанти Мехмет Демирбаш гуруҳ таркибида воқеа жойига юборилган. У оиласига ов милтиғи билан таҳдид қилаётган эркакка яқинлашмоқчи бўлганида, у полициячига қарата ўқ узган. Полиция ходими касалхонага етказилган бўлса-да, вафот этган.

Ҳужумчи маҳалла оқсоқоли Мутлу Шаҳин ва яна бир полиция ходимини ҳам яралаган. У бошқа полициячилар томонидан зарарсизлантирилган.

Киритилди: 18:14 11.07.2026. Ўқилди: 1262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!