Туркиянинг Қирққалъа вилоятида Балишайх муниципалитети раиси Хилми Шенга қуролли ҳужум уюштирилди.
Бу ҳақда CNN Türk телеканали хабар бермоқда.
Шен ҳужумдан кейин олиб кетилган шифохонада вафот этди. Унинг ҳайдовчиси Микоил Челиккўл ҳам ҳалок бўлган, яна икки киши яраланган.
Шеннинг қариндоши жиноят содир этганликда гумонланиб, қўлга олинди, унинг ёнидан қурол топилди.