Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркияда ИШИДга алоқадор 50 дан ортиқ гумондор қўлга олинди

Туркияда ИШИДга алоқадор 50 дан ортиқ гумондор қўлга олинди

Туркия махсус хизматлари 51 кишини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилиб қўлга олди.

Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Эрликая маълум қилди.

“21 вилоятда тўрт кун давомида ўтказилган амалиётлар доирасида 51 киши ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди”, — деб ёзди вазир Х (собиқ Тwиттер) саҳифасида.

Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, энг кўп ҳибсга олинганлар (10 киши) Анқарада. Амалиётлар давомида “Исломий давлат” фаолиятига оид муҳим миқдордаги ҳужжатлар ва рақамли ахборот воситалари қўлга олинди.

Киритилди: 11:51 31.03.2024. Ўқилди: 1038 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!