Туркияда ҳалокатга учраган Ливия самолётининг регистратори шикастланган.
Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўраўғлуга таяниб, TRT Haber телеканали маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, қора қути маълумотлари Буюк Британияда ҳал қилинади.
Ўтган йилнинг 23 декабрь куни Анқарадаги Эсенбўға аэропортидан Ливия пойтахти Триполига йўл олган, рақами 9H-DFJ бўлган Falcon 50 самолёти Ҳаймана ҳудудида ҳалокатга учраган эди. Ҳалокатда Ливия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, армия генерали Муҳаммад Али Аҳмад ал-Ҳаддод ҳалок бўлди; қуруқликдаги кучлар қўмондони, корпус генерали Футури Грибел; Ливия ҳарбий заводлари директори, бригада генерали Маҳмуд Жума ал-Гитеви; Бош штаб бошлиғи маслаҳатчиси Муҳаммад Ассавий; ва фотограф Муҳаммад Умар Аҳмад Маҳжуб.