Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркияда фоҳишалик қилган 49 нафар ўзбекистонлик аёллар орасида ОИТС билан касалланганлар аниқланди

Туркияда фоҳишалик қилган 49 нафар ўзбекистонлик аёллар орасида ОИТС билан касалланганлар аниқланди

Туркияда 49 нафар фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинган.

Рейд давомида 61 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланиб келаётгани, уларнинг 8 нафари Озарбайжон, 49 нафари Ўзбекистон ва 4 нафари Туркманистон фуқаролари экани аниқланган. Ушбу аёлларни сотиш орқали интим хизматларни ташкил этишга эса яна бир ўзбекистонлик З.К. (аёл) бошчилик қилган.

Фоҳишалик билан шуғулланган аёллар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилганда 61 нафаридан 4 нафарида ОИТС касаллиги аниқланган.

Фоҳишалик хизматини анча ривожлантириб олган тўданинг ҳисоб китоблар ёзилган "қора дафтари" полиция қўлига тушиб қолган. Бу дафтарда аёллар хизмат қилган 1000 дан ортиқ туркларнинг рўйхати борлиги айтилмоқда, ичида Сакаря, Карасу ва Истанбулдан ҳам эркаклар бор.

Полиция ҳозирда ОИТС билан касалланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги совуқ хабарни етказиб қўйиш учун рўйхатни ўрганмоқда.

Киритилди: 13:29 03.12.2023. Ўқилди: 1309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!