Ўтган ойда Туркияда энг қиммат маҳсулот музқаймоқ бўлди, унинг нархи 17,28 фоизга ошди.
Туркия Статистика Институти (ТÜİК) маълумотларига кўра, нархлари энг юқори ўсган маҳсулотлар рўйхатига мактабгача ва бошланғич таълим (+16.79%), ўрта таълим (+15.76%), сариёғ (+13.72%) ва шаҳар темир йўл транспорти (+11.44%) ҳам кирди.
Шу билан бирга, болаларнинг энг севимли ширинлиги - музқаймоқ маълум бир тоифадаги фуқаролар учун қимматроқ бўлади. Қоида тариқасида, Туркияда совуқ ширинликларга бўлган талаб йил бўйи бўлиб, ёзнинг иссиқ кунларида улар кўпроқ сотиб олинади. Туркия музқаймоқ навлари бўйича ҳам рекорд ўрнатди. Туркиянинг Орду вилоятидаги музқаймоқ ишлаб чиқарувчи корхона 1301 турдаги ширинликларни яратиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Шу билан бирга, бир қатор товар ва хизматлар нархининг пасайиши кузатилди. Нархларнинг энг катта пасайиши амбулатор-тиббий хизматлари учун қайд этилган бўлиб, унинг нархи 23,29 фоизга пасайган. Нархларнинг пасайиши чорва моллари (-18,35%), авиа қатновлар (-9,49%), болалар кийимлари (-8,82%), аёллар кийимлари (-7,84%) ва янги сабзавотлар (-7,69%)га ҳам таъсир кўрсатди.