Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда бўлиб ўтаётган сайлов жанжалларга сабаб бўлмоқда

A A A
Туркияда бўлиб ўтаётган сайлов жанжалларга сабаб бўлмоқда

Туркияда бўлиб ўтаётган сайлов жанжалларга сабаб бўлмоқда

Айни пайтда Туркияда бўлиб ўтаётган муниципал сайловлар пайтида одамлар орасида жанжал содир бўлди ва оқибатда икки киши вафот этди. Бу ҳақда "Cumhuriyet" нашри хабар берди.

Биринчи ҳолатда Диёрбакир вилояти Сур туманидаги Оғочлидара маҳалласида содир бўлган. Муниципал сайловлар учун овоз бериш вақтида тўполон бошланган. Муштлашув чоғида тош, таёқ ва тўппонча ишлатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши – 44 ёшли Эмин Челик ҳаётдан кўз юмган, 11 киши жароҳатланган. Ярадорлар шаҳардаги шифохоналарга етказилган.

Маьлумотларга кўра, муштлашув вақтида ҳудудга юборилган тез ёрдам машиналаридан иккитаси отилган тошлардан зарар кўрган. Мудҳиш ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Жандарм гуруҳлари ҳудудда хавфсизлик чораларини давом эттирмоқда.

Киритилди: 21:20 31.03.2024. Ўқилди: 2023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!