Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркияда АҚШ ҳарбийсининг бошига қоп кийдирилди

Туркияда АҚШ ҳарбийсининг бошига қоп кийдирилди

Турк ёшлари иттифоқи (TGB) аъзолари Исроилни ҳимоя қилиш учун минтақага жўнатилган, ҳозирда Туркиянинг Измир портига вақтинчалик лангар ташлаган АҚШнинг USS Wasp самолёт ташувчи кемасида навбатчилик қилгани айтилаётган америкалик аскарни калтаклаб, бошига қоп кийдиришди.

“Биз Исроилни ҳимоя қилаётган, бу ерда турк аскарлари ва минглаб фаластинликлар билан муомала қилишга уринаётган АҚШ аскарларига тинчлик бермаймиз. Ҳар сафар бу ерларга қадам қўйганингизда, биз сизни ўзингизга муносиб тарзда қарши оламиз! Қўли қонли Америка аскарларига Туркияда жой йўқ! Юртимиздан кетинг!” - деди ташкилот раҳбари Каяхан Четре.

Ҳодиса юзасидан 15 киши, жумладан, Каяхан Четре қўлга олинди.

АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Измирда америкалик ҳарбийлар ҳужумга учрагани ва ҳозир хавфсиз эканлигини тасдиқлади.

“Туркия ҳукуматига воқеага тезкор муносабат билдиргани ва воқеа юзасидан тергов бошлагани учун миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади баёнотда.

Киритилди: 10:12 03.09.2024. Ўқилди: 1740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!